Дори-дармон ишлаб чиқариш ҳажми ортади

Дори-дармон ишлаб чиқариш ҳажми ортади

2025 йилга бориб, Қозоғистонда ишлаб чиқарилган дори-дармон улуши истеъмол бозорининг 50 фоизига етиши режалаштирилган. Беморларга етказиб бериладиган препаратларнинг ярмини маҳаллий маҳсулот ташкил қилади. Экспертлар таъкидлашича, ҳозир бу кўрсаткич 22 фоизга тенг. Дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича мамлакатдаги корхоналар билан узоқ муддатли - 10 йиллик шартнома тузилиши режа қилинган. Кадр етишмаслиги ва илм-фанни ривожлантириш масаласи мажмуавий шаклда ҳал қилинади. Мамлакат ҳудудида дори-дармон ишлаб чиқариш бўйича жаҳоннинг илғор элликталигига кирган компаниялар завод қуради.

Бауржан Жусупов, Қозоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги департаменти директори:

- Бундай шартномалар заводларга тегишли инновациявий маҳсулот ишлаб чиқариш учун янги технологиялар, асбоб-ускуналар олиб келишига сабаб бўлади. Ушбу масала юзасидан қатор компаниялар билан самарали музокаралар юритиляпти, махсус меморандум имзоланган.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.