Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи кучлари БМТ медаллари билан тақдирланди

Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи кучлари БМТ медаллари билан тақдирланди

139 нафар Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ва нафар 4 офицери Бирлашган Миллатлар ташкилоти медалларига муносиб кўрилди. Гана Республикаси армияси генерал-майори, тинчлик ўрнатувчи миссия қўмондони Анита Асма БМТ Бош котибининг тинчлик ўрнатиш амалиётлари бўйича ўринбосари Жан-Пьер юртимиз ҳарбийларининг маҳорати ва интизомини юқори баҳолашди. Эслатамиз, Қозоғистоннинг мустақил тинчлик ўрнатувчи контингенти Фауар базасида хизмат қиляпти, шунингдек, Суриядаги Ғўлон тепаликларида қатор вазифаларни бажаряпти. Бундан ташқари, ҳарбийлар ташкилот базаларини қўриқлайди, маҳаллий аҳолига ёрдам кўрсатади. Йилнинг дастлабки 11 ойида улар 200 тадан зиёд портламай қолган снарядни зарарсизлантирди. Ўтган йилнинг декабрь ойида БМТ ходимларини ҳаёт учун хавфли ҳудуддан олиб чиқишда контингент шахсий таркиби тезкорлик ва профессионал тайёргарлик намунасини намойиш қилди.

Жигер Аипов, Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи кучлар ротаси командири, подполковник:

- Қозоғистон тинчлик ўрнатувчи контингенти ўзи масъул бўлган ҳудудда патрул хизматини амалга оширди, у ердаги БМТ базаларида ва пунктларида хизмат қилаётган шахсий таркибни хавсиз ҳудудга олиб чиқди, яраланган ва хасталанган одамларга ёрдам кўрсатди ва уларни эвакуация қилди. Бундан ташқари, биз бажарган муҳим ишлардан бири – масъул ҳудудга тушган ва портламай қолган турли санрядларни зарарсизлантиришдан иборат бўлди. 11 ой ичида қуролли кучларимиз аскарлари томонидан 500 тадан зиёд топшириқ бекаму-кўст бажарилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси