Атмосфера ҳавоси юқори даражада заҳарланган Қозоғистон шаҳарларида 5 йил давомида 16 та йирик саноат корхонаси чиқиндиларини камайтиради. Экология, геология ва табиий захиралар вазири Серикқали Брекешев «Яшил Қозоғистон» миллий лойиҳасини тақдим этди. У атмосферага чиқарилаётган зарарли газларни камайтириш дастурнинг устувор йўналишларидан эканлигига эътибор қаратди.
Серикқали Брекешев, Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий захиралар вазири:
– Ифлосланиш даражаси юқорилиги саноат корхоналари фаолияти ҳамда электр станцияларида кўмир ёқилиши билан боғлиқлиги сир эмас. Дастур доирасида 16 энг йирик саноат корхоналарида 5 йил давомида чиқиндилар ҳажми 20 фоизга камайтирилади. Масалан, «АрселорМиттал Темиртау» чиқиндиларни 54 фоизга қисқартирмоқчи.
Таъкидлаш жоизки, «Яшил Қозоғистон» Миллий лойиҳаси 11 вазифа, 19 индикатор ва 48 тадбирдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси