Мамлакатимизда
денгиз кемалари ишлаб чиқарувчи корхона пайдо бўлиши мумкин. 2029
йилгача Миллий инфратузилмавий режа лойиҳасига кўра, юртимизда маҳаллий паром
флоти ва танкерларни кучайтиришга эҳтиёж ортиб боряпти. Кема қурувчи корхона
Манғистау вилоятида, Каспий денгизи соҳилида жойлашади. Бундан
ташқари, Ақтау портида кейинчалик Қуриқ ва Баутино портлари тизими билан бирлашадиган кемалар ҳаракатини бошқариш тизимини
жорий этиш режа қилинган. Бу денгиз транспортида ҳалокат юз беришига йўл қўймаслик учун зарур. Шунингдек, қутқарув координация маркази ташкил
этилади. Давлат органларининг назорат-текширув вазифасини рақамлаштириш бўйича
ишлар ҳам давом эттирилади. Денгиздаги ўтиш пунктларида “ягона ойна” тамойили асосида электрон ҳужжат
айланмаси тизими яратилади.
Абдумалик
Сарманов таржимаси