Қозоғистон кунгабоқар учун экспорт тўлови жорий этади

Қозоғистон кунгабоқар учун экспорт тўлови жорий этади

Қозоғистон яқин келажакда кунгабоқар уруғини экспорт қилиш учун божхона тўлови жорий этади. Бундан ташқари, мамлакат 2023 йил январидан бошлаб кунгабоқар ёғи экспорти учун квота жорий қилади. Савдо ва интеграция вазирлиги маълум қилишича, 2021 йилда Қозоғистон 97 минг тонна кунгабоқар ёғи экспорт қилган ва 117 миллион доллар даромад олган. Жорий йил октябрида республика хорижга 5 ярим минг тонна кунгабоқар уруғи жўнатди. Ёғнинг 60 фоизи эса Ўзбекистон, Афғонистон, Тожикистон, Хитой, Чехия, Литва ва Туркияга юборилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси