2026 йилдан бошлаб давлат хизматига ходимлар қабул қилиш фақат онлайн-форматда юритилади. Жорий йил охиригача республика давлат органларида «eQyzmet» ягона кадр ахборот хизмати жорий этилади. Давлат хизмати агентлиги раиси Дархан Жазиқбай маълум қилишича, ахборот тизими базасида давлат хизматчилари рақамли рейтинги жорий этилади. Модуль электрон шахсий ишлар асосида юқори тажрибаси ва малакаси бор эҳтимолий номзодларни сиёсий лавозимлар ва «А» корпусидаги лавозимларга тавсия этиш учун саралайди. Шунингдек, QazTech давлат майдончаси ечимларидан фойдаланган ҳолда Ягона кадр тизими тузилмаси яратилиши режалаштирилган. Келажак саралаш босқичларида KazLLM сунъий интеллекти имкониятларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Агентликда маълум қилинишича, рақамли технологиялардан фойдаланиш самарасини кўрсатяпти, бугунги кунда битта вакансияга номзодлар сони ўртача бир ярим марта ортди.
Дархан Жазиқбай, Қозоғистон Республикаси
Давлат хизмати агентлиги раиси:
- Давлат раҳбари
фармони билан 2029 йилгача мўлжалланган Давлат хизматини ривожлантириш
концепцияси тасдиқланди. Шу муносабат билан биз ваколатли орган сифатида янги
қонун лойиҳасини ишлаб чиқдик. У давлат девонини шакллантириш билан
боғлиқ, давлат хизмати ва рақамлаштириш гибрид моделини такомиллаштиришга
тааллуқли. Мақсадимиз
— давлат хизмати шаффофлигини таъминлаш, жамият ва хусусий сектордан кўпроқ
малакали, билимли мутахассисларни жалб этишдан иборат.
Абдумалик Сарманов таржимаси.

