Ҳоким Нуримбет Сақтағанов Шарқий Қозоғистон вилояти
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши тўғрисида Давлат раҳбарига ҳисобот берди. 2025 йил
якунларига кўра, минтақада ижобий динамика сақланиб қолди. Қурилиш, қишлоқ
хўжалиги, савдо фаол ўсди. Асосий капиталга
838 миллиард тенге
киритилди,
инвестициявий портфелга
юзтадан зиёд лойиҳа киритилди.
Минтақада 400
минг квадрат метр уй-жой бунёд этилди.
Шарқий Қозоғистон
вилоятида инфратузилмаларни модернизация қилишга алоҳида эътибор
қаратди. Ўтган йили 856 километр йўл таъмирланди.
Ўтган 12
ой ичида 30
мингтадан зиёд иш ўрни
яратилди. Жорий йилда Минтақа бандлик харитаси доирасида яна 18 мингта иш ўрни
очилиши режалаштирилган. Қабул ниҳоясида Қосим-Жўмарт Тўқаев экологик вазиятни яхшилаш, иқтисодни диверсификациялаш,
инвестиция жалб этиш ҳамда минтақада туризмни ривожлантиришни топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

