Қозоғистонда
мигрантлар учун ягона рақамли модель жорий этилади. Тегишли вазирлик раҳбари
айтишича, ҳозирда тизим муҳожирлар виза олишга ариза топширишдан СТИР олишгача
ҳар бир босқичда шахсан иштирок этишини талаб қилади. Энди эса барча жараёнлар
битта хизматда бирлашади. Текширув автоматлашади, ариза берувчи билан мулоқот
ягона рақамли портал орқали бўлади. Вазирликда айтилишича, бундай тизим
қоидалар сонини 60-70 фоизга қисқартириш имконини беради, шунингдек, кўриб
чиқиш муддатини камайтиради, қайтаришларни бартараф этиб, шаффофликни оширади.
Бу эса давлат органлари захираларини оптиаллаштириб, мамлакат имижини
яхшилайди. Бундан ташқари, Жаслан Мадиев QazETA мобиль иловасини таништирди. Бу
чет эллик фуқаролар мослашуви учун рақамли восита. У орқали миграция
ҳужжатларини расмийлаштириш, юртимиздаги диққатга сазовор жойлар ҳақида
ахборотга эга бўлиш, ижарага машина олиш, В2В ва тиббий хизматларни қўлетарли
қилиш мумкин.
Жаслан Мадиев, Қозоғистон
Республикаси Рақамли тараққиёт, инновация ва аэрокосмик саноат вазири:
- Бундан ташқари,
шу йил куздан бошлаб иловага иккита рақамли сервис уланади. ETA — виза талаб
қилмайдиган давлатлар фуқаролари кириши учун рухстнома. E-residency - АХММ қонунчилиги амалда
бўлган ҳудудда ўзи Қозоғистонга келмаган ҳолда, Эстония дастурларида бўлганидек
бизнес очиш имконияти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

