Қозоғистон ва АҚШ ҳамкорликни кенгайтириш ниятида. Хусусан, ҳаво алоқаси соҳасида. Тарафлар чегарасиз парвозларни амалга ошириши мумкин. Бу ҳақда Парламент Қуйи палатаси пленар йиғилишида Мажилис иқтисодий ислоҳотлар ва ҳудудий тараққиёт қўмитаси раиси маълум қилди. Альберт Рау янги қонун лойиҳасининг мазмуни билан таништирди. Унинг сўзларига кўра, ҳужжатда давлатлараро очиқ осмон тамойиллари кўзда тутилган, унинг доирасида томонлар икки тарафлама авиапарвозларни эркин, ташувчилар сони, белгиланган жой ва частота борасидаги чекловларсиз амалга ошириши мумкин бўлади.
Альберт Рау, Қозоғистон Республикаси Парламент Мажилиси иқтисодий ислоҳотлар ва ҳудудий тараққиёт қўмитаси раиси:
- Қозоғистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ҳуукуматлари ўртасида ҳаво алоқаси тўғрисидаги шартнома ратификациясига доир қонун лойиҳаси ташқи транспорт йўли очиқлигини таъминлаш ва халқаро авиайўналишлар географиясини кенгайтириш учун замин ҳозирлайди. Ҳурматли ҳамкасблар, қўмита мазкур қонун лойиҳасини қабул қилиш ва ўз хулосасини беришга тайёр.
Таъкидлаймиз, очиқ осмон ҳақидаги шартномани Қозоғистон ва АҚШ ўтган йил январида имзолаган. Эндиги қадам - ҳужжатни ратификация қилиш.
Абдумалик Сарманов таржимаси