Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Қозоғистондаги табиатни
муҳофаза қилиш идоралари ходимларининг маоши 100 фоизга ортади. Ушбу соҳада
ишлаётганлар учун меҳнат шароитини
яхшилашга қаратилган Давлат раҳбари топшириғини бажариш доирасида шундай
қарорга келди. Ходимлар ҳаётини гаровга қўйиб ишлагани учун шундай қўшимча
тўлов жорий этилади. Эндиликда табиат соқчиларининг ўртача маоши иш стажи ва
лавозимига кўра 101 минг тенгедан 320 минг тенгегача ўсади. Бундай чора-тадбирлар билимли
кадрларни соҳада олиб қолиш, касбнинг жозибадорлигини ошириш имкониятини
беради.
ДИНАРА АЛИМОВА, ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИ МАТБУОТ
КОТИБИ:
- Иш шароитлари фарқли бўлганлар қаторида наботот ва
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ўрмонларни қайта тиклаш билан шуғулланувчи
ходимлар, бошқа
ихтисослашган тузилмалар хизматчилари киради. Жами, 13 минг нафарга яқин
соҳа ходимларининг маоши ошади.
Абдумалик Сарманов таржимаси