Қозоғистонда блогерлар фаолиятини легаллаштириш ва “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” Қонунга тегишли қўшимчалар киритиш зарур. Қозоғистон халқи ассамблеяси журналистлар клуби раиси Аделия Тухбатова яқинда бўлиб ўтган «Очиқ ахборот майдони: жамият талаблари ва медиасоҳа ривожланиши тенденциялари» учрашувида шундай фикр билдирди. Бугунги кунда блогерлар фаолияти ва блогосфера қонунан тартибга келтирилмаган.
Аделия Тухбатова, ҚХА журналистлар клуби раиси:
- Блогерлар ўз ҳолича аҳоли фикри етакчилари ҳисобланади. Уларнинг бир неча миллионлаб обуначилари бор, уларнинг сўзига, тавсияларига кўпчилик қулоқ солади. Баъзан бундай сўзлар ва ҳаракатлар қонунга мос бўлмаслиги мумкин. Ҳамма одам ҳам ахборот майдонида эркин ҳаракатлана олмайди. Халқ ахборот ичида қолиб кетиши мумкин. Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев айтгани каби, ислоҳотлар, шу жумладан, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида” қонунга ўзгаришлар киритилади. Унда блогосфера масаласи ҳам кўрилиши керак. Чунки қонунда кўрсатилган тартибда бошқарилмайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.