«ZHASPROJECT» лойиҳаси ёшларни грантлар танловига чақиради

«ZHASPROJECT» лойиҳаси ёшларни грантлар танловига чақиради

Қозоғистонда жорий йилда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун 250 кичик грант ажратилди. Лойиҳа доирасида қатнашчилар 1 миллион тенгегача олиши мумкин. «ZhasProject» ёш қозоғистонликлар имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Айтмоқчи, маблағ ижтимоий лойиҳаларни, шунингдек, таълим ва мураббийликни ривожлантиришга амалга оширишга сарфланади. Кичик грантлар данловида 18-29 ёшдагилар қатнашиши мумкин. Аризалар 10 августгача қабул қилинади. Лойиҳаларнинг кўп қисми Манғистау минтақасида рўёбга чиқарилади. 

Науризбек Мағдатов, ёшлар жамоат ташкилоти раҳбари:

- Иштирокчилар сайтимизда рўйхатдан ўтиши ва ариза бериши керак. аҳолининг заиф қатламларидан бўлган ёшларга устунлик берилади. лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун уч ой вақт берилади. Қатнашчиларга танлов асосида сараланган, ижтимоий лойиҳалар ва ёшлар билан ишлашда тажрибаси бор менторлар маслаҳатлари билан ёрдамлашади.

 

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.