Қозоғистонда вертолёт типидаги «Ирбис» учувчисиз ускуналари ишлаб чиқарила бошланди. Мутахассисла таъкидлашича, улар ҳавога 7 килограмм юк олиб чиқиши, 60 километр радиусда ҳаракатланиши мумкин. Намуна нусхасини яратиш учун икки йил вақт кетди. Мамлакатда чиқарилган дронлар ҳарбий, фуқаро ва саноат соҳаларида ишлатилиши мумкин. Улар, шунингдек, экологик мониторинг ўтказади, фавқулодда вазиятларни баҳолайди. Янги аппаратнинг имкониятлари фақат шулар билан чекланмайди.
Ратмир Комратов, «Казахстан Инжиниринг» ҲЖ бошқаруви раиси маслаҳатчиси:
- Биринчидан, қишлоқ хўжалигида ер участкалари чегараларини белгилаши мумкин. Фавқулодда ҳолатлар вазирлигида ҳам, Мудофаа вазирлигидан ҳам ишлатилади. Ғарбий Қозоғистондаги нефть қувурларини кузатиши, нефть оқиб кетаётган жойларни аниқлаб беради.
Абдумалик Сарманов таржимаси