Ўтган кеча-кундузда Қозоғистонда яна 2 мингдан зиёд одамга КВИ юққани аниқланди. Беморлар сони ортиши бўйича, ҳамиша бўлгани каби, Алмати пешқадамлик қиляпти. Шаҳарда 620 коронавирус юқтирган бемор аниқланди. Қозоғистон пойтахтида 372 бемор бор. Алмати вилоятида 280 одамда ПЗР-тест ижобий натижа берди. Беморларнинг умумий сони 259 мингга яқин. Бахтимизга, хавфли вирусни енгиб ўтганларнинг сони тобора ортяпти. Сўнгги 24 соат ичида жами 1 минг 711 одам тузалиб чиқди.
Абдумалик Сарманов таржимаси