Қозоғистонда балиқ
хўжалигига инвестициялар ортиб боряпти. Ўтган йили соҳага 4 ярим миллиард тенге
маблағ ажратилди. 11 ой давомида бозорга чиқарилган балиқ маҳсулотлари ҳажми
аввалги йилга нисбатан 10 фоизга ортди
ва 77
минг тоннага етди. Жами, 38,5 минг тонна балиқ овланди, 21 минг тоннаси
акваҳовузларда етиштирилди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги берган маълумотга кўра, мамлакатда
120 минг тонн маҳсулотни қайта ишлай олувчи 72 та корхона бор, шундан 20 таси
Европа Иттифоқига экспорт қилиш ҳуқуқига эга. Умуман олганда, бугунги кунда 21
давлатга, шу жумладан, Германия, Нидерландия,
Россия ва Хитой балиқ сотиляпти. Республикада соҳани янада ривожлантириш
учун давлат ёрдами чора-тадбирлари кўзда тутилган, шу жумладан, ҚҚС
пасайтирилади, имтиёзли кредит берилади. Ҳовузлар модернизация қилинади.
Абдумалик Сарманов таржимаси

