Қозоғистонда автомобиль ишлаб чиқариш кенгаймоқда

Қозоғистонда автомобиль ишлаб чиқариш кенгаймоқда

Қозоғистонда автомобиль ишлаб чиқариш ҳажми ортиб боряпти. Жаҳон миқёсида тақчиллик кузатилган бир даврда, 2022 йилнинг 9 ойида мамлакатда 78 мингдан зиёд турли типдаги машина йиғилди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш 23 фоизни ташкил қилган.

Қозоғистон автобизнеси ҳамжамияти тарқатган маълумотга кўра, мамлакатда автомобиль ишлаб чиқаришда ўсиш суръати пасаймаган. Автосаноат бозорида бутловчи қисмлар етказиб бериш борасидаги вазият у қадар қулай бўлмаса ҳам, республикада умумий қиймати 799 ярим миллиард тенге бўлган автомобиль йиғилди. 2022 охиригача транспорт воситалари ишлаб чиқариш ҳажми камида 7 фоизга ортади. Ҳозирча юқори ўсиш енгил автомобиллар улушига тўғри келмоқда. Ишлаб чиқариш 2021 йилдагидан 30 фоизга кўп. Жами 71 мингта машинанинг асосий қисми Қўстанайда йиғилади. Йил бошидан буён бу минтақада 48 мингта енгил, юк машинаси, автобус тайёрланган. Алмати заводларида 26 мингта автоулов харидорларга юборилди. Семейда 1600 та, Кўкшетауда 900 та юк машинаси йиғилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси