Модерн-ҳайкаллар, гулзор хиёбонлар, креатив инсталляция ва фотозоналар, интерфаол кутубхоналар, шунингдек, хорижий ва мамлакатимиз рассомлари фотокўргазмалари. 12 та ноёб экспозиция, шулардан 5 таси доимий шаклда Нур-Султондаги EXPO ҳудудига ўрнатилди. 7 таси эса вақтинча намойиш этилмоқда. Мазкур лойиҳа республика Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган.
Владислав Слуцкий, арт-маслаҳатчи:
- Бизда Евроосиё маданий альянси жамғармасидаги маҳаллий ижодкорлар бор, паблик-арт, тактик урбанизм билан кўп йилдан буён ишлаймиз. Бу ҳайкалтарошлик орқали шаҳар муҳитини яхшилаш воситаси. Турли йўллар билан қўлимизга келиб тушган асарларнинг барчаси рассомлар мулки. Лекин биз улар ҳақида ғамхўрлик қиламиз. Ҳайкаллар яшаши, саёҳат қилиши керак. QazExpoCongress ҳудудида, албатта, мамлакатдаги энг яхши меъморий шароитлар яратилган. У бундай кўргазмалар учун мукаммал жой дейиш мумкин.
Туристлар таъкидлашича, санъат асарлари пойтахтдаги EXPO ҳудудининг бетакрорлигини бўрттиради. Уни очиқ осмон остидаги замонавий галереяга айлантиради. У эса, ўз навбатида, шаҳар аҳли ва меҳмонларини ўзига жалб этади.
Яна Гагин, турист:
- Фото учун қулай объектлар янада қизиқарли, улар ёнида суратга тушгингиз келади. Масалан, мана бу инстаграмма, Очиқ осмон остидаги нарсалар ҳамиша қизиқарли. Майдон кенг, ёпиқ бинодагидан кўра кўпроқ одам келади. Болалари билан ташриф буюрганлар учун қизиқарли. Чунки кичкинтойлар югуриб ўйнашни истайди.
Ташкилотчилар айтишича, барча тадбирлар тегишли санитария меъёрларига риоя этган ҳолда ўтказилади.
Даулет ЕРКИМБАЕВ, «QazExpoCongress» миллий компанияси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари:
- Турли маданий тадбирлар ўтказамиз, лекин улар ковидга қарши чекловлар мавжудлиги сабабли одамлар гавжум бўлишини кўзда тутмайди. Ҳамма ерда имкон қадар масофа кенг ушланади. Шу жумладан, Нур Алем шарида ҳам.
Таъкидлаш жоизки, EXPO ҳудудида ёзги фаоллик сентябрь охиригача давом этади.
Басима Сарманова таржимаси