Давлат капитализми ва иқтисодиётга ҳаддан ташқари аралашишдан рақобатни ривожлантириш, миллий даромадни аҳолига адолатли тақсимлаш сари. Булар қозоғистонликлар фаровонлигини ошириш сари зарур қадамлар эканлиги сир эмас. Қосим-Жўмарт Тўқаев Мактубидаги хулосалар, янги иқтисодий курс устиворликларига Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти экспертлари ўз баҳосини берди.
Арман Тўқтушақов, жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти:
- Мактубда тилга олинган иқтисодий ўзгаришлар тизимли кўринишга эга. Улар қаторида солиқ ислоҳоти, бюджет ислоҳоти, қатор бошқа йўналишлар мавжуд. Амалда бундай иш тутиш, салмоқли ўзгаришлар орқали биз инфляция, озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиши, маошларнинг етарли эмаслиги, ишлаб чиқариш соҳасида ривожланиш жараёнлари мақбул кўрсаткичларга етиб бормаётган каби аҳолининг энг долзарб, шу кунларда ҳар бир фуқарода энг кўп ташвиш уйғотаётган иқтисодий муаммоларини ҳал қиламиз.
Аналитикнинг фикрича, Қосим-Жўмарт Тўқаев бизнесни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратган.
Арман Тўқтушақов, жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институти эксперти:
- Президент нутқида бизнесни қўллаб-қувватлаш тренди яққол кўриниб турибди. Бу биринчидан. Иккинчидан, ушбу соҳада адолатли ўйин қоидалари ўрнатилиши керак. Давлат раҳбари таъкидлашича, нархларни тартибга келтириш бўйича шундай сиёсат шаклланади. Давлат бошқаруви камайтириб борилади. Бундай иқтисодий сиёсат юритиш эса бизнес учун, унинг мамлакат бозорини тегишли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириши учун фаолият юритишига қўшимча имкониятлар яратади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.