«Эндиги мақсад - Олимпиада соврини!» Эркин кураш бўйича Қозоғистон тарихида биринчи жаҳон чемпионига айланган Ризабек Айтмухан Silk Way телеканалига берган интервьюсида шундай орзусини баён этди. Ўтган ойда спортчи эркин кураш бўйича Белградда бўлиб ўтган жаҳон биринчилигида Қозоғистон тарихида биринчи марта олтин медални қўлга киритди. У 92 килограммгача бўлган вазн тоифасида майдонга чиққан. Бу вазн тоифаси Олимпиада дастурига киритилмаган. Қозоғистонлик курашчи йўлланма учун 97 килограммгача бўлганлар билан кураш тушишга мажбур. Йил бошида у Алматида ўтказилган Қозоғистон 6-ёзги спартакиадада ҳам биринчи ўринни олган. Сўнгра Ризабек Айтмухан Астанада ўтказилган катталар ўртасида Осиё биринчилигида, Уммонда ёшлар ўртасида жаҳон биринчилигида олтин медаль соҳиби бўлган.
Ризабек Айтмухан,
Эркин кураш бўйича дунё чемпиони:
- Олтин медалга
сазовор бўлганда, ватанга қайтганда спортчининг кўнглидан ўтадиган ҳиссиётларни
сўз билан тасвирлаш имконсиз. Мустақил Қозоғистон тарихида эркин кураш бўйича
биринчи жаҳон чемпиони бўлдим. Энди эса бироз вазн йиғишим керак. Олимпиада
ўйинларига йўлланма олиш учун аввал Қозоғистон чемпиони бўлишим зарур. Мен
албатта беллашувда қатнашаман ва ғалабага эришишга ҳаракат қиламан. Осиё
биринчилигига бораман, Олимпиада йўлланмасини олиш учун бор кучимни сарфлайман.
Абдумалик Сарманов таржимаси.