Қозоғистон рейтингда юқори кўтарилди

Қозоғистон рейтингда юқори кўтарилди

Қозоғистон Барқарор ривожланиш мақсадлари глобал рейтингида олти поғона юқорига кўтарилди. ranking.kz портали берган маълумотга кўра, республика 59-ўринни эгаллади ва Бразилия, Малайзия, Туркия, Сингапур, Ўзбекистон каби давлатлардан ўзиб кетди. Эслатамиз, 2030 йилгача барқарор ривожланиш борасида кун тартиби БМТ Бош ассамблеяси томонидан олти йил аввал тасдиқланган. 193 давлат аҳоли, иқтисодиёт ва атроф-муҳит фаровонлигига боғлиқ 17 мақсад юзасидан мажбурият олган. Улар қаторида қашшоқликни бартараф этиш, тенгсизлик ва адолатсизликка қарши кураш, сайёрани муҳофаза этиш, халқ учун тинчлик ва тараққиётни таъминлаш ҳам бор. 2021 йилда тайёрланган Глобал ҳисоботга кўра, Қозоғистонда 5 мақсад бўйича вазият яхшилангани кузатилган. 3 мақсад бўйича ўзгаришлар жадал амалга ошириляпти. Муҳими, бирорта кўрсаткич бўйича ортга кетиш йўқ.

Абдумалик Сарманов таржимаси