Ёшлар учун имтиёзли микрокредитлар жорий этилади

Ёшлар учун имтиёзли микрокредитлар жорий этилади

Қозоғистонда 2023 йил январидан бошлаб, ёшларга имтиёзли микрокредит берилади. 21-35 ёшдаги тадбиркорлар ўз бизнесига кўмак олиш учун ариза топшириши мумкин. Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги берган маълумотга кўра, фермерлар, товар ишлаб чиқариш ва хизматлар учун маблағ олиш мумкин. Тадбиркорлар учун қатор енгилликлар бор. Кредит бўйича йиллик устама 2,5 фоиз, энг кўп миқдордаги қарз –  5 миллион тенгегача, кредит муддати – 5 йилгача. Лойиҳани рўёбга чиқариш учун республика бюджетидан 2023 йил давомида 28 миллиард тенге ажратилган. Бу эса беш ярим минг нафар ёш қозоғистонлик бу имкониятдан фойдалана олишини кўрсатади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.