Экспертлар фикрича, мамлакатимизда яратилган анимация маҳсулотлари оммалашиб бормоқда. Айниқса, қозоқ афсоналари ва мифларига асосланган мультфильмлар катта қизиқиш уйғотяпти. Сўнгги 10 йил давомида 50 дан ортиқ анимацион фильм ишлаб чиқарилди. Улар орасида «Алпомиш», «Довюрак полапонлар», «Эртемир»ни кўрсатиш мумкин. Тез кунларда яна учта лойиҳа тақдим этилиши кутиляпти.
Адай Абелдинов, «Миллий кинони қўллаб-қувватлаш давлат маркази» миллий ҳж бош продюсери:
– Қозоқ тилида «Кенжа қиз» номли 10 серияли анимацион фильм ишланди. Бундан ташқари, «Бешик қўшиғи» қисқа метражли мультфильми намойиш этилди. Ҳозир сак дврига оид тўла метражли «Олтин одам» картинасини суратга оляпмиз.
«Нега қалдирғочнинг думи айри?» номи остида қозоқ тилида ишланган биринчи мультфильм ёш томошабинлар орасида ҳақиқий хитга айланганди. Ҳозирги кунда қандай мультфильмлар машҳур?
БЛИЦ:
- Мен гапирувчи турли нарсалар ҳақида мультиклар суратга олинишини истардим. Жонли чироқ, курсичаларни кўришни истайман.
- Менга «Али ва Айя», «Ниқобли ботир», «Кулойим» мультфильмлари ёқади.
– «Алдар кўса», «Сеҳрли тош», «Полапон» мультфильмлари менга ёқади. Улар жуда қизиқарли.
Қозоғистон мультипликация бозори хусусий инвесторлар учун ҳам қизиқарли.
Дилшат Рахматуллин, анимация студияси раҳбари:
– Мен хусусий бизнеснинг анимацияга келиши соҳага катта туртки беради, деб ўйлайман. Янада жадал ривожланиш кузатилган бўларди. Биз шу йўналишда ҳаракат қиляпмиз. Оммалашган интернет майдончалари ва стриминг хизматларида даромад оламиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси.