Ишончли континентал транзит хабига айланиш муҳим

Ишончли континентал транзит хабига айланиш муҳим

Бунда Алматидаги янги халқаро терминал муҳим роль ўйнайди, ҳозирда унинг қурилиши давом этяпти. Бу Марказий Осиёдаги энг йирик аэропортлардан бирида йўловчи оқимини ошириши ва парвозлар географиясини кенгайтириши кутилмоқда. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов TAV Airports Holding компанияси президенти Серкан Каптан билан бўлган учрашув чоғида маълум қилган. Ҳукумат раҳбари турк компаниясининг йирик инфратузилмавий лойиҳани рўёбга чиқаришдаги иштироки катта аҳамиятга эгалигини таъкидлади. Ўз навбатида, Серкан Каптан янги терминал келаси йили фойдаланишга топширилишини айтиб ўтди.

Хуршида Абдуллаева таржимаси.