Мультимодал логистика, юк авиахаблари яратиш, электрон тижорат имкониятлари, шунингдек, ҳаво орқали юк ташишни рақамлаштириш. Астанада тўпланган 30 мамлакатнинг 300дан зиёд мутахассиси авиация ёрдамида юк ташиш ва логистика бўйича минтақавий форумда ушбу масалаларни муҳокама қилди. Улар қаторида вазирликлар, TIACA юк авиаташувлари халқаро ҳамжамияти, авиа ва логистика компаниялари, аэропортлар, юк жўнатувчилар вакиллари бор. Иштирокчилар ҳаво орқали юк ташиш занжирининг барча ҳалқаларини акс эттирди. Бу эса янги имкониятлар очади. Қозоғистон биринчи навбатда Марказий Осиё мамлакатлари билан товар айланмасини кенгайтиради.
Бу кўрсаткич 2,5 марта – 6 миллиард 300 миллион доллардан 15 миллиард долларгача ортиши мумкин. Унинг ичида Қозоғистон экспорти 560 миллион долларни ташкил қилади. Келажакда Қозоғистонни халқаро юк ташиш логистика занжирига интеграция қилиш, Евроосиёдаги муҳим транспорт хаби сифатида мавқеини мустаҳкамлаш кўзда тутилган.
Талғат Ластаев, Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари:
– Биз географик жиҳатдан транзит йўллар чорраҳасидамиз, шу сабабли иқтисодни ривожлантириш имконимиз бор. Бу секторнинг тараққий этиши Давлат раҳбари топшириғида кўрсатилган мақсад – ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига олиб келади. Биз аэропортларда Дубай, Сингапур ва бошқаларда бўлгани каби фри-зоналарни кенгайтириш ниятидамиз. Божхона жараёнлари рақамлаштирилади, шунда расмиятчиликлар бир неча каун эмас, бир неча соатда ҳал бўлади. Буларнинг ҳаммаси иқтисодимизнинг ривожланишига олиб келади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.