Қозоғистонда Ягона пенсия жамғармаси янги инвестициявий стратегия ишлаб чиқади. Унинг активларини бошқариш учун мамлакатга профессионал ва шаффоф хусусий компаниялар жалб этилади. Улар салмоқли инвестициялаш тажрибасига эга бўлиши шарт. Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Алмати Меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қўмитаси департаменти раҳбар ўринбосари Ризвангул Дараева таъкидлашича, янгича иш юритиш мамлакат омонатчиларининг жамғарма даромади ортишига олиб келади. Шу кунларда қозоғистонликлар пенсия жамғармасида 13 триллион тенге бор, инвестпортфель даромади ўтган йили 11 фоизни ташкил қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.