Туркистонда халқаро кўча театрлари фестивали бўлиб ўтди. Қозоғистонда илк маротаба ташкил қилинаётган маданият марафонида Туркия, Ўзбекистон, Қирғизистондаги энг яхши бадиий жамоалар тўпланди. Улар икки кун мобайнида томоша кўрсатди, ўзаро беллашди. Дарвоқе, кўча театри – театр санъатининг кўҳна тури. Ўзига хослиги шундаки, бундай намойишларга билет сотилмайди. Халқ актёрлар ижросини бепул томоша қилади. Бу эса томошабин қалбидаги энг чуқур ҳисларни уйғотиб, илҳомлантиради, дейди ташкилотчилар. Актёрлар ижросини профессионаллардан иборат ҳакамлар ҳайъати кузатиб бори.
Муқағали
Кенжетайули, Вилоят маданият ва туризм бошқармаси бўлим раҳбари:
- Бошқа давлатлардан
туркий тилли биродарларимиз келгани кишини мамнун қилади. Жами 13 та театр
жамоаси иштирок этиш учун ариза берган. Барча спектакллар очиқ майдончаларда
намойиш этилади, томошабинлар актёрлар ижросини бевосита, яқиндан томоша қилиши
мумкин.
Алмагул
Алсеитова, Қирғизистон Республикасида хизмат кўрсатган артист:
- Фестивалнинг
барча меҳмонларига иштироки учун, айниқса, қозоғистонлик ҳамкасбларимга шундай
ёрқин тадбирга таклиф қилганлари учун миннатдорчилик билдиришни истардим. Бугун
томошабинларга илк спектаклимизни тақдим этдик.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.