Қозоғистон ва Қатар агросаноат мажмуасида қўшма лойиҳаларни рўёбга чиқариш ниятида. Шу жумладан, Ақмўла вилоятида донни қайта ишлаш заводи қурилади. Корхона учун 200 миллион доллар сармоя сарфланади. Мамлакат Бош вазирининг сайти берган маълумотга кўра, ҳозир тегишли концепция ва ҳамкорлик шартлари ишлаб чиқиляпти. Умуман олганда, томонлар инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор. Таъкидлаш лозимки, ўтган йили Қозоғистонга киритилган Қатар инвестициялари ҳажми 3 марта ошди. Ўн ой давомида товар айланмаси кўрсаткичлари ҳам 3 марта кенгайди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.