Қозоғистонда 87 триллион тенгега тенг инвестициявий лойиҳа жамламаси тайёрланди

Қозоғистонда 87 триллион тенгега тенг инвестициявий лойиҳа жамламаси тайёрланди

Қозоғистонда бир ярим мингта инвестициявий лойиҳа жамламаси тайёрланди. Уларнинг умумий қиймати 87 триллион тенгега тенг. «Байтерек» миллий инвестициявий холдинги бошқаруви раиси Рустам Қарагўйшиннинг Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга берган ҳисоботига кўра, иш юритишнинг янги моделидан фойдаланиляпти. У «инвестицияга буюртма бериш»ни, йирик стратегик лойиҳаларни кузатиб боришни, хорижий капитал жалб этиш механизмини ўз ичига олади. Қабул ниҳоясида Давлат раҳбари «Байтерек» холдингига устувор инвестициявий лойиҳаларни рўёбга чиқариш ва иқтисога узоқ муддатли капитал жалб этишни топширди.

Рустам Қарагўйшин, «Байтерек» миллий инвестициявий холдинги бошқаруви раиси:

– Қабул давомида «Байтерек» холдингининг 2025 йилги фаолияти якунлари ҳақида маълумот бердим. Холдинг жами 9 триллион тенге ажратди. Бу маблағ 25 мингта кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга сарфланди. Бундан ташқари, «Даму» жамғармаси асосида тузилган иккита кафолатловчи жамғарма ишлари тўғрисида гапирдим.

Абдумалик Сарманов таржимаси