Қозоғистонда тоғ-металургия мажмуаси ривожлантирилади

Қозоғистонда тоғ-металургия мажмуаси ривожлантирилади

Бунинг учун келгуси йилларда қатор чора-тадбирлар кўрилади. Минерал-хомашё базасини тўлдириш, ер ости бойликларидан фойдаланувчилар ягона майдончаси базасида бизнес жараёнларни соддалаштириш ва автоматлаштириш, асосий металларни тайёр маҳсулотгача қайта ишлашни йўлга қўйиш кўзда тутилган. Соҳани ривожлантиришга бағишланган йиғилишда Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилишича, мажмуани ривожлантиришга бағишланган давлат кўраётган чора-тадбирлар ва бизнесга таклифлар келгуси беш йилга мўлжалланган концепцияда ўз аксини топади. Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазири Марат Қарабаев таъкидлашича, республика ерости бойликлари бўйича дунёда пешқадамлардан бири. Ялпи ички маҳсулотда соҳа улуши 8,5 фоизга тенг. 232 миллиард тенге миқдоридаги 19 та инвестициявий лойиҳа рўёбга чиқарилди.  Йилнинг 11 ойи давомида маҳсулот чиқариш 17 фоизга ошди ва 11 триллион тенгега етди. 

Абдумалик Сарманов таржимаси