Раис таъкидлашича, яқин 7 йил мобайнида президент сайловолди дастурини сифатли шаклда рўёбга чиқариш жуда муҳим. Вазирлар Маҳкамасининг фаолияти ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишга қаратилган стратегик ҳужжатлар, дастур ва лойиҳаларни бажаришга йўналтирилиши зарур. Улар қаторида иқтисодиётни монополиядан чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимни модернизациялаш, фуқаролар даромадини, аҳоли фаровонлигини ошириш кўзда тутилган. Давлат органлари ва вазирликлар қозоғистонликлар хавфсиз ҳамда бир маромда умр кечиришини таъминлаши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси