Алмати иқтисодидаги кичик ва ўрта бизнес улуши 60 фоизга етди

Алмати иқтисодидаги кичик ва ўрта бизнес улуши 60 фоизга етди

2023 йилда Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри иқтисоди 13 фоизга ўсди. Қайта ишлаш саноати бунда асосий ўрин тутди. Мегаполисда бу соҳа ривожланишини таъминлаш учун 18 та кичик саноат парки қуриляпти. Уларга киритиладиган инвестиция ҳажми 10 миллиард тенгедан ортади. Шаҳар иқтисодига кичик ва ўрта бизнеснинг қўшган улуши салкам 60 фоизни ташкил қилди. Шунинг учун кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш шаҳар ҳокимлигининг асосий вазифаларидан бири. 2023 йилда уларни субсидиялаш, кафолатлаш ва кредитлаш учун бюджетдан 51 миллиард тенге ажратилди. Жами етти минг етти юз корхонага ёрдам кўрсатилди. Алмати иқтисодини диверсификациялашда туристик саноатнинг хизмати катта.

Ербўлат Дўсаев, Алмати ҳокими:
- 2023 йилнинг 9 ойида туристлар сони 17,4 фоизга ортди ва 1,5 миллион нафарни ташкил қилди. Шу жумладан, хорижлик туристлар сони 1,5 марта кўпайди. Йил охиригача 2 миллион нафар саёҳатчи келиши кутиляпти. Давлат раҳбари топшириғини бажариш ва Алмати агломерацияси доирасида туристик салоҳиятни кенгайтириш учун Тургендан Каскеленгача бўлган тоғ кластерини кенгайтиришга асосий ёндашувлар ишлаб чиқилди. Келгуси ҳафтада режа тақдим этилади. 6 локация ва жозибадор нуқталарни бирлаштириш мўлжалланяпти. Улар қаторида Каскелен ва Турген даралари, Катта Алмати кўли, Медео-Чимбулоқ, Талғар-Иссиқ, Ақ-Булақ бор.

Абдумалик Сарманов таржимаси.