Қозоғистонда нефть-газ
химияси маҳсулотлари ишлаб чиқариш кенгаяди. Бунинг учун 2029 йилда 5 та йирик
корхона очилиши кутиляпти. Хитой ва Россия жалб этиши кутилаётган инвестициялар
умумий миқдори 14 миллиард долларни ташкил қилади. Улар қаторида бутадиен,
полипропилен заводлари, Тенгиз конида ишлатилиши кутилаётган газ-сепарация
ускунаси бор. Телеканалимизга берган интервьюсида Энергетика вазири ўринбосари
Алибек Жамауов таъкидлашича, соҳада яна бир қанча йирик лойиҳалар устида
ишланяпти. Чимкент нефтни қайта ишлаш заводи модернизация қилинади. натижада, 6
йил ичида завод маҳсулоти икки марта: йилига 6 миллион тоннадан 12 миллион тоннагача кўтарилади. Вазирлик берган
прогнозга кўра, 2023 йилда мамлакатда 90 ярим миллион тонна нефть қазиб олинади. Унинг 70 фоизи экспортга кетади. Шу билан
бирга, Қозоғистон янги йўналишларда хомашё жўнатишда давом этади. Бокуга йилига
7 миллион тонна, Германияга ойига 120 минг тонна маҳсулот юборилади.
Алибек Жамауов, Қозоғистон
Республикаси Энергетика вазири ўринбосари:
- Қозоғистон нефти Атирау-Новороссийск трубопроводи орқали
жўнатиляпти. Балтика денгизи орқали ҳам. Нефть Европанинг турли давлатларига
етказиб бериляпти. Атирау – Самара йўналиши ҳам бор. Усть-Луг портига боради.
Қора денгиз орқали ҳам ғарб давлатларига бизнинг нефть жўнатилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси.