Астанада Австрия элчисининг санъат кўргазмаси очилди

Астанада Австрия элчисининг санъат кўргазмаси очилди

Унда Австриянинг Қозоғистондаги Фавқулодда ва мухтор элчисининг ижодий фаолияти дурдоналари қўйилган. Элчи ҳамиша дипломатик муносабатларни ўрнатиш билан бирга маданий-маърифий алоқаларга эътибор беради. Таассуротларини мўйқалам билан қоғозга туширади. Кўргазмада сўнгги 15 йил давомида тайёрланган 120 асар қўйилган. Уларнинг кўп қисми Қозоғистонда яратилган. Шунингдек, Конго давлати, Женева, Брюссель, Доха, Тель-Авив шаҳарларида чизилганлари ҳам бор. Ёғоч ўймакорлигини ҳам эгаллаган. Туйғуларни оқ шеърлар шаклида ҳам изҳор этади. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, кўргазмада сотилган асарлардан тушган маблағ Қозоғистонда хайрия ишларига сарфланади.

Вилли Кемпель, Австриянинг Қозоғистондаги ваколатли ва мухтор элчиси:

- Ортимдаги ёғоч понельдаги ишлар тунислик рассмо билан бирга Қатарда яратилган. Пандемия туфайли уни кўпчиликка тақдим қила олмаганман. Шунинг учун Астанада мазкур ишимнинг тақдимотини ўтказяпман, дея оламан. Унда ёғочдан ўйилган сим карталар бор. Дунёда ўта оммалашиб кетган алоқа воситасини турли ракурслардан кўрсатишга интилдим. Ранг ва усуллар ёрдамида алоҳида бўрттирдим. Жаҳон бўйлаб боғланиш яратилишнинг турлича таъсири бор. Олисдагилар билан яқин алоқа ўрнатишга йўл очса ҳам, бошқа томондан одамларни интернетга боғлаб ташлайди, кўп вақти беҳуда кетишига сабаб бўлади. Шу муаммони очиб бергим келди. Умуман олганда, ҳар бир одам ўзи учун ҳаётнинг олтин калитини топишини истайман.   

Абдумалик Сарманов таржимаси