Қозоғистон Сан-Марино билан визасиз кишир-чиқиш тартиби ўрнатиш ниятида. Икки республика
ҳукумати тегишли шартномани имзоламоқчи. «Очиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар» сайтида эълон қилинган ҳужжатга
кўра,
икки давлат фуқаролари 180 кун ичида 90
кун давомида бир ёки бир неча марта келиб-кетиши ёки транзит орқали ўтиши учун виза олиши шарт эмас. Агарда
мамлакатда қолиш муддати нисбатан узоқроқ бўлса – тегишли виза олиш зарурати туғилади. Лойиҳадан мақсад: Қозоғистоон ва Сан-Марино орасида ҳамкорликни ривожлантириш, паспорт олганлар учун визасиз келиб-кетиш
имконияти яратиш.
Аввалроқ 26 давлат билан ўзаро келиб-кетишни енгиллатиш хусусида музокара
юритилаётганини кўрсатиб ўтгандик. Ҳозирча Австрия, Саудия
Арабистони, Баҳрайн каби
давлатлар билан тегишли шартнома имзоланди.
Абдумалик
Сарманов таржимаси