Қозоғистонда 2 миллион тонна «яшил» водород ишлаб чиқарувчи завод қурилади

Қозоғистонда 2 миллион тонна «яшил» водород ишлаб чиқарувчи завод қурилади

Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида «яшил» водород лойиҳаси ишга туширилади. Давлат раҳбари ва Svevind Energy Group компанияси раҳбарияти ушбу масалани муҳокама қилди. Вольфганг Кропп Қосим-Жўмарт Тўқаевга инвестициявий келишув асосида дастлабки ишлар бошланганини маълум қилди. Қозоғистонда чучук сув заводи, 40 ГВт қувватга эга тикланувчи энергия  станцияси, йилига 2 миллион тонна «яшил» водород ёки 11 миллион тонна «яшил» аммиак берувчи 20 ГВт қувватга эга электролиз ускунаси барпо этилади. Бунда 50 миллиард евро инвестиция киритилиши режалаштирилган. Компания раҳбари маълум қилишича, инфратузилмалар қурилиши 2027 йилда бошланади, 2032 йилда корхона тўлақонли ишга тушиши режалаштирилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси.