Қосим-Жўмарт Тўқаев Хитой Коммунистик партияси Синьцзян-Уйғур мухтор тумани партия қўмитаси котиби ўринбосари, Халқ ҳукумати раиси Эркин Туниязни қабул қилди. Давлат раҳбари мамлакатимиз Синьцзян билан савдо, саноат, транспорт, логистика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида фаол ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади. Мухтор туман Қозоғистоннинг кўп қиррали, ўзаро фойдали ва муваффақиятли ҳамкорлик қилаётган Осмон ости мамлакати билан алоқаларини кенгайтиришда стратегик аҳамиятга эга. Қосим-Жўмарт Тўқаев Эркин Туниязнинг ташрифи минтақалараро кооперация ва чегараолди ҳамкорлигини кенгайтиришга туртки беришига ишонч билдирди. Ўз навбатида Синьцзян-Уйғур мухтор тумани Халқ ҳукумати раиси Қозоғистон Президентига минтақада барқарорликни сақлаб қолиш, «Ягона макон, ягона йўл» ташаббуси ва «Нурли жўл» стратегиясини самарали мувофиқлаштиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.