Қозоғистонда 150 тага яқин ТЭМ объекти мавжуд

Қозоғистонда 150 тага яқин ТЭМ объекти мавжуд

Қозоғистонда 150 тага яқин ТЭМ объекти фаолият юритяпти. Уларнинг умумий қуввати – 3 минг Мвт атрофида. Айни вақтда, янги яшил энергетика объектлари бунёд этиляпти. Келгуси йилди фақат Қўстанай вилоятида биттадан қуёш, газ-поршенли ва иккита шамол станцияси фойдаланишга топширилади. Минтақа ҳокими Қумар Ақсақаловнинг таъкидлашича, уларнинг ишга тушиши вилоятнинг энергияга муҳтожлигини камайтиради. Бугунги кунда Қўстанай минтақасида электр энергияси ишлаб чиқарилганидан 4 марта кўпроқ сарфланади


Қумар Ақсақалов, Қўстанай вилояти ҳокими:


- Жорий йилнинг октябрь ойида умумий қуввати  1 ГВт бўлган 165 та шамол электростанцияси қуриш тўғрисида меморандум имзоланди. Улар Қўстанай вилояти, Рудний шаҳри ҳудудига қурилади. Бу жуда катта лойиҳа. Унинг рўёбга чиқарилиши оқибатида вилоятда электроэнергия ишлаб чиқариш қуввати 10 марта ортади. Биз ҳозир 0,12 Гвт электр қуввати беряпмиз, Бу кўрсаткич 1,27 Гвтга етади ва вилоят эҳтиёжини тўлиқ қоплайди.


Электроэнергия ҳажмини ошириш, албатта, минтақа учун муҳим. Зеро, вилоят мамлакат автомобилсозлиги марказига айланаяпти. Таъкидлаш лозимки, жорий йилда унда «HONGQI» ва «SKODA» автомобиллари ишлаб чиқариш, «Chevrolet Onix»ни майда қисмларидан йиғиш, шунингдек, автомобилларни бўяш цехи рўёбга чиқарилди.  Бундан ташқари, ҳозир минтақада Корея билан бирга йирик лойиҳа рўёбга чиқариляпти.  Дастлабки КИА автомобили жорий йилнинг ёзида янги завод конвейеридан чиқиши мўлжалланган. Бундан ташқари, автокомпонентлар – ўтирғич ва кузов деталлари ишлаб чиқарувчи корхона қурилиши бошланди. Умуман олганда, йилнинг 11 ойи давомида Қўстанай вилоятида асосий кўрсаткичлар ижобий динамикаси кузатиляпти. Саноат ишлаб чиқариши умумий ҳажми 2 ярим триллион тенгега етди.


Абдумалик Сарманов таржимаси