Қозоғистонда йиллик дон ҳосили 27,1 миллион тоннани ташкил қилди

Қозоғистонда йиллик дон ҳосили 27,1 миллион тоннани ташкил қилди

Қозоғистонда дон йиғим-терими мавсуми якунланди. Ҳукумат йиғилишида Қишлоқ хўжалиги вазири Айдарбек Сапаров маълум қилишича, жами 27 миллион тоннадан зиёд дон хирмони уюлди. Шундан 20 миллион тоннадан кўпроғини буғдой ташкил қилади. Бу эса ўтган йилгидан ярим миллион тоннага кўп. Қозоғистон янги ҳосилдан 2 миллион тоннадан зиёдини экспорт қилишга улгурди. Бу эса ўтган йилдагидан 21 фоизга кўп. Дон Европа, Марказий ва Жанубий-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатларига етказиб берилди. Айни вақтда, 4 миллион тонна арпа ўриб олинди. Дуккаклилар ҳосили илк марта 1 миллион тоннага етди. Мойли ўсимликлар бўйича ҳам рекорд ҳосил йиғилди.

Айдарбек Сапаров, Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири:

- Бундан ташқари, 2,9 миллион тонна картошка, 3,8 миллион тонна сабзавот, 2,6 миллион тонна мева ҳосили олиндиПахта териш мавсуми ниҳоясига етди. Томчилатиб суғориш ҳисобига қатор хўжаликлар гектарига 50 центнергача маҳсулот олдиЎртача ҳосилдорлик гектарига 30 центнер. 428 минг тонна пахта тўпланди. У ўтган йилгидан 42 фоизга кўп. 

Абдумалик Сарманов таржимаси