Қозоғистонда яна «100 янги ном» танлови бошланди. Жорий йилда у мамлакат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган, мустақиллик йилларида ўзини кўрсатган республика фуқароларини танлашга қарор қилинган.
Кемелбек Ўйшибаев, Қозоғистон Республикаси Ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири ўринбосари:
- Танлов давомида биринчи навбатда мустақиллик даврида, сўнгги 30 йилда ютуқларга эришганларга эҳтибор қаратамиз. Албатта, мамлакатнинг турли қишлоқ ва минтақаларидан энг яхши номзодларни танлаб олиш таклифи бор. Биз ҳакамлар ҳар бир анкетани диққат билан кўздан кечириши ва мустақиллик даврида муваффақиятга эришган муносиб номзодларни танлашига умид қиламиз.
Бауржан Ракишев – «Қозоғистоннинг 100 янги номи» танловининг 2019 йил ғолиби. У танловда энг кучли бўлиш кам, мазкур мақомни сақлаб қолиш муҳим, дейди.
Бауржан Ракишев, кардиохирург:
- Лойиҳадаги ғалаба – олдиндан берилган тўлов, холос. Чунки номингиз кўпчиликка танилади, кейин ана шу номга ҳамиша муносиб бўлишингиз зарур. Яъни тўхтаб қолмаслик керак, сиз ўз соҳангизда рўёбга чиқараётган ишлар тобора кўпайиб бориши лозим. Ўз ишингизни ривожлантириш борасидаги ҳаракатингиз, давлатга, жамиятга келтираётган фойдангиз қандай... Буларнинг ҳаммаси улкан масъулият юклайди ва буни исботлаш керак.
Лойиҳанинг жорий йилдаги ўзига хослиги шундаки, энг кучлиларни ўтган йиллар ғолиблари белгилайди. Улар президент кадр захираси аъзолари ва республиканинг таниқли фуқаролари билан бирга профессионал ҳакамлар сафига киритилди. Лойиҳада қатнашиш учун 15 мартгача ариза йўллаш зарур. Финал – апрель ойида бўлиб ўтади, тантанали маросимда Давлат раҳбари иштирок этиши кўзда тутилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси