Астанада Султон Бейбарс номидаги кўча пайдо бўлди  

Астанада Султон Бейбарс номидаги кўча пайдо бўлди  

Узунлиги икки  километрдан зиёд. Буюк саркарда номи фақат қозоқ халқи эмас, бутун дунё тарихи солномасига олтин ҳарфлар билан абадий муҳрланган.  17 йил давомида у Мисрдаги мамлуклар давлатини бошқарган.  Шарқнинг қудратли ҳукмдорларидан бири саналган бобокалонимиз мўғуллар ва салибчилар босқинини тўхтатишга муваффақ бўлган. Султон  Бейбарснинг  800 йиллиги муносабати билан миллий ва халқаро миқёсдаги 600 дан ошиқ тадбир ўтказилиши режа қилинган.  Жумладан,  халқаро «Бейбарс изидан»  экспедициясига старт берилади. Унинг доирасида тадқиқотчилар дунё музейларини айланиб чиқишни мўлжаллаган.

Асхат Оралов, Қозоғистон Республикаси маданият ва спорт вазири:

- Жорий йилда Мисрга сафар қилиш, у ерда Қозоғистон маданияти кунларини ўтказишни режа қилганмиз. Қоҳирада Султон Бейбарс номидаги махсус музей ва масжид бор, таъмир ишлари тугаганидан сўнг, икки-уч ойдан кейин    делегация билан бирга борамиз,   театрлаштирилган томоша, галаконцерт тайёрладик, хотира тадбири ўтказамиз.  Туркий давлатлар ўртасида, Туркияда, Қирғизистонда ва  Ўзбекистонда, албатта, мамлакатимизнинг барча минтақаларида Султон Бейбарсга бағишланган махсус тадбирлар ташкил этилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси