Йил бошидан буён 1 миллион бир юз минг гектар ер давлатга қайтарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилгидан уч марта кўп. Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ербўл Қарашўкеев таъкидлашича, ҳокимликларнинг ер участкаларини ноқонуний тақдим этиши бўйича 74 факт аниқланган. Айни вақтда, республикада яйлов етишмаслиги кузатиляпти. Бунинг учун жами 16 миллион гектар зарур. Натижада, қишлоқларда мол туёғи камайиши, аҳоли норозилиги кучайиши кузатиляпти. Ҳозир комиссия 724 та режадан ташқари тафтиш ишлари олиб бориляпти. Жами 2 миллион 94 минг гектар назоратдан ўтди, 48 ариза прокуратурада рўйхатдан ўтаяпти. Эслатамиз, 2022 йил охиригача давлатга ишлатилмай ётган ёки қонунчиликка мувофиқ тартибда соҳибларига ажратиб берилмаган 5 миллион гектардан зиёд қишлоқ хўжалик ерлари давлатга қайтарилиши зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси.