Мамлакат ташқарисига умумий қиймати 71 миллиард доллардан зиёд турли-туман маҳсулотлар жўнатилган. Энержипром аналитиклари берган маълумотга кўра, жорий йилда ҳам нефть ва турли металлар, металл қотишмалари асосий экспорт товарлари қаторидан ўрин олган. «Қора олтин» сотиш ҳисобига 10 ой ичида республика 41 миллиард доллардан зиёд даромад кўрган. Экспертлар таъкидлашича, бу кўрсаткич 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 59 фоизга кўп. Қозоғистон нефтини асосан Европа давлатлари сотиб олган. Умумий экспортнинг учдан бир қисми Италияга, 9 фоиздан кўпроғи Нидерландияга, 5 фоизи Францияга тўғри келди. Асосий харидорлар орасида Осиёнинг йирик саноат мамлакатлари – Жанубий Корея ва Хитой ҳам бор. Экспорт товарлари илғор ўнлигида ферроқотишмалар, мис ва рух каби қора ва рангли металлургия маҳсулотлари бор. Тошкўмир етказиб берилаётган давлатлар сони 12 тадан 29 тага етди. Республика бу маҳсулот сотувидан икки марта кўп - 819 миллион доллар даромад кўрди.
Абдумалик Сарманов таржимаси