Қозоғистон жорий йилда 2,6 миллион тонна буғдой экспорт қилди

Қозоғистон Хитойга буғдой экспортини 66 фоизга кўпайтирди. Йилнинг 5 ойи давомида Осмон ости мамлакатига 254 минг тонна дон юборилди. Шунингдек, Ўзбекистон, Тожикистон, Италия ва Афғонистон ҳам буғдой импортини кенгайтирди. Умуман олганда, январь-май ойларида Қозоғистондан 2,6 миллион тонна буғдой хорижга юборилди. Талаб ортиши сабабли мамлакатда дон омборларини кенгайтириш, янгиларини қуриш бўйича фаолият кенгаймоқда. 2024-2026 йилларда яна 30 минг тонна дон сақлаш имконини берувчи 5 та иншоот фойдаланишга топширилади. Шу кунларда Қозоғистонда 6 миллион тонна дон захираси мавжуд, унинг 5 миллион тоннасини буғдой ташкил қилади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси