Корхонага берилаётган буюртма ҳажми етарли. Ўтган ойда чеварлар 5 мингта ҳарбий форма тикди. Корхонада янги тикиш техникаси ўзлаштириляпти. Келажакда ўз кийимларини тикиш, пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режа қилинган. Тикув фабрикаси соҳиблари ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, иш ўринларини 3 марта кўпайтириш ниятида.
Мухаметқали Сабиров, ишлаб чиқариш бошлиғи:
- Ишлаётган чеварларнинг 60-70 фоизи бу касбни эндигина ўзлаштирди. Тикув машинасида илк марта ишлаб кўраётганлари ҳам бор. Уларга иш ўргатамиз. Ишга яраша даромад. Октябрда ўртача маош юз мингга етмади, ноябрда эса 164 минг тенгедан тўғри келди. Илғорлар эса 300 минг тенгегача олади.
Нурлан Ертас, Жамбил тумани ҳокими:
- Маҳаллий ижро органи фаолияти аҳоли турмуш даражасини кўтаришга қаратилган. Иш ўринларини кенгайтириш, корхоналар қувватини оширишга ёрдам берамиз. Шу жумладан, Алмати вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда маҳаллий бизнес ривожига туртки бериш бўйича хизматлар кўрсатиш, вақтинча бўш ётган бинолардан фойдаланиш масаласини ҳал этмоқдамиз.
Абдумалик Сарманов таржимаси