Қозоғистон жамоаси биринчи олтин медални қўлга киритди

Қозоғистон жамоаси биринчи олтин медални қўлга киритди

Қонькида югурувчилар дастлабки олтин медални қўлга киритишди. Тўққизинчи қишки Осиё ўйинларида шорт-трек бўйича эркаклар жамоаси салоҳиятини намойиш эта олди. Қозоғистон спортчилари 5 минг метрли эстафетада биринчи бўлиб келишди. Шу тариқа, бугунгача Қозоғистон  Харбинда ўтказилаётган беллашувларда 9 та медаль олишди. Уч кунлик мусобақаларда умумжамоа ҳисобида юртдошларимиз 4-ўринга чиқди. Илғор учликда эса Хитой, Жанубий Корея ва Япония. Мамлакатимиз вакиллари 1 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медаль олишди. Шундан 2 та кумуш медални шорт-трек бўйича аралаш ва аёллар жамоаси олиб келди. Бундан ташқари, конькида югурувчи Евгений Кошкин, чанғичи Константин Борцов ва фристайль бўйича аралаш терма жамоа кумуш медаль олди. Аяна Жўлдас фристайль–акробатикадан, конькида югуриш аёллар жамоаси жамоа спринтида, Ўлжас Климин чанғи спортида учинчи ўрин олди.

Аян Толеген, Қозоғистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси Спортни ривожлантириш дирекцияси матбуот хизмати раҳбари:

- Харбинда, дунёнинг энг кучлилари қаторига кирадиган японлар, корейслар, хитойликлар билан шиддатди курашда мукофотларга эга бўлдик. Биатлончилар ҳам камида иккита олтин медаль олишига умид қиламиз. Шунингдек, фигурали учиш жамоаси ҳали ўзини кўрсатмади. Ёшлардан иборат иқтидорли жамоамиз бор, улардан ҳам медаллар кутяпмиз. Чанғи пойгаларини ҳам эътибордан соқит қилиш ярамайди. Конькида югуриш спортида ҳам бизни мукофотлар кутяпса ажабмас.  Бошқа спорт турлари ҳам ютуқларга эришишига ишонамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси