Қозоғистон Ўзбекистон ва Туркманистон била ФВ юзасидан ҳамкорлик қилади

Қозоғистон Ўзбекистон ва Туркманистон била ФВ юзасидан ҳамкорлик қилади

Қозоғистон фавқулодда вазиятларни бартараф қилишда Ўзбекистон ва  Туркманистон билан ҳамкорлик қилади. Республика Парламенти Сенати депутатлари Фуқаро мудофааси, ФВ лар олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш бўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Ҳужжатлар прогнозлар юзасидан тажриба алмашиш ҳамда хавф туғилганда ёки фавқулодда вазият юзага келганида аҳолини тайёрлаш имконини беради. Шунингдек, таълим даргоҳларида фуқаро мудофааси мутахассисларини тайёрлаш имконияти кўзда тутилган. Шу билан бирга, йирик фалокатлар юз берган тақдирда томонлар бир-бирига ёрдам кўрсатади. Шартномага аъзо давлатлар ҳудудида фавқулодда вазият юзага келганида Авария-қутқариш қисмлари махсус техника ва ходимларини олиб кириши имконияти яратилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси