Ташкилот сайтига қўйилган мамлакатга доир молиявий-иқтисодий таҳлилда экспертлар таъкидлашича, Миллий банкнинг пул-кредит сиёсати инфляцияга оид вазият барқарорлашувига олиб келган. Шу билан бирга, ХВЖ инфляция босими туфайли юқори базавий ставка кутилганидан узоқ муддат сақланиши мумкинлигини билдирган. Эслатамиз, аввалроқ миллий банк раҳбари Ғалимжан Пирматов иккинчи ярим йилликда бу кўрсаткични пасайтириш масаласи кўриб чиқилади, деганди. Унинг фикрича, қандай қарор қабул қилиниши Қозоғистонда нархлар амалда қанчага ошиши, ёнилғи-мойлаш материаллари ва уй-жой-коммунал хизматлар кўтарилиши натижасида инфляция қанчалик жадаллашувига боғлиқ. Таъкидлаш лозимки, Миллий банкнинг ўзи май ойида эълон қилган прогнозда 2023 йил якунларига кўра йиллик инфляция 11-14 фоиз, 2024 йилда 9-11 фоизни ташкил қилиши кўрсатилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси