Қозоғистонда яна битта иқтисодий зона ташкил этилиши режалаштириляпти. У Ақтўбе вилоятида очилади. Зона ҳудудида кийим-кечак, паркет қоплама, целлюлоза чиқарилиши мўлжалланяпти. Шунингдек, синтетик каучук, дори-дармонлар заводлари барпо этилади. Иқтисодий зона «Ғарбий Европа — Ғарбий Хитой» транспорт йўлаги яқинида жойлашган. Бу эса тайёр маҳсулотларни Марказий Осиё ва Россияга юбориш имконини яратади. Лойиҳа муаллифлари таъкидлашларича, қулай жойлашуви ва солиқдаги енгилликлар туфайли у инвесторлар учун жозибали бўлади. Айни вақтда коммуникация ускуналари, маиший техника, батарея ва аккумуляторлар ишлаб чиқариш таклиф этиляпти. Янги ташаббус катта иқтисодий самара беради. Мазкур махсус иқтисодий зонада йилига 4 триллион тенгега қийматга эга маҳсулот чиқарилиши режалаштирилган.
Абдумалик Сарманов таржимаси

