Қозоғистон Ўзбекистон билан экология соҳасида ҳамкорлик қилади


Қозоғистон ва Ўзбекистон  экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масаласида бирга ишлайдиҚозоғистон Парламентининг қуйи палатаси тегишли ҳукуматлараро шартномани ратификация қилди ва Сенатга йўлладиБу ҳужжат 2022 йил декабрида имзолангандиЎшанда икки давлат келишув бандлари рўёбга чиқарилишини назорат қилувчи Қозоғистон – Ўзбекистон қўшма комиссиясини ташкил қилиш тўғрисида келишиб олганди. Шу жумладан, Орол денгизи ҳавзасида экологик вазиятни яхшилашга доир қўшма тадбирлар ташкил этиш, чегараолди ҳудудларидаги вазият тўғрисида маълумот алмашиш, шунингдек, ўрмонзорларни  тиклаш ишларини ташкил қилиш, тупроқ ва ўсимлик қатлами деградациясига қарши курашиш кўзда тутилган

Ерлан Нисанбаев, Қозоғистон Республикаси Экология ва табиий захиралар вазири:

-  Шартномани ратификация қилиш, икки давлат ўртасида кўплаб масалалар, шу жумладан, ҳавонинг ифлосланиши юзасидан ҳамкорликни таъминлаш бўйича қонун лойиҳаси киритдикБугунги кунда қўшни давлатлар билан ШҲТ доирасида ишлаяпмиз. Унда Иқлим кенгаши мавжуд. Ўзбекистон билан мазкур шартномаМарказий Осиё давлатлари билан 1992 йил шартномаси доирасида ишлаймиз. Ратификациятуфайли бу борада фаолликка эришамиз, деб ўйлайман.

Мажилисда биржа савдоси бўйича қонун лойиҳаси кўрилди

Мажилисда биржа савдоси бўйича ҳам қонун лойиҳаси кўриб чиқилдиДепутатлар уни биринчи ўқишда маъқулладиЎзгаришлар туфайли товарбиржаларининг молиявий барқарорлиги ортади ва фаолиятида шаффофликка эришиладиУлар якунлар чиқарилганидан сўнг ишштирокчилар ва қатнашчилар ҳақида маълумот беришлари лозим. Бу эса Қозоғистон ишлаб чиқарувчиларининг шаффоф савдо воситаларидан фойдаланиши учун имконият яратади.Бундан ташқарифақат заминдан фойдаланувчиларга зарур бўлган стандартлаштирилмаган товарлар сотиш тақиқланади. Улар электрон савдо майдончаларига кўчириладиҚонунга бир қанча ўзгаришлар киритиш таклиф этилдиШу жумладан, товар биржалар кичик ва мўъжаз тадбиркорлик субъектлари қаторидан чиқарилади

Екатерина Смишляева, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати:

-   Бугунги кунда ишлаётган 9 биржадан 8 таси мўъжаз тадбиркорлик субъекти сифатида ишлаяпти. Ваҳоланкибу биржаларда йилига икки триллион тенге савдо айланмаси бор. Яъни, улар жиддий иқтисодий ташкилотларга айланган. Ҳар бир биржа миллионлар эмас, миллиардлар билан ишлаяптиШунинг учун бугунги кунда биржалармўъжаз ва кичик бизнес бўлиб қолавермаслигиянги ўзгаришларга мослашиши керакДаромадига кўра ўрта ва йирик бизнес қаторига ўтиши лозим

Абдумалик Сарманов таржимаси.