Қозоғистон стартапи ривожланиш учун маблағ жалб эта олди

Қозоғистон стартапи ривожланиш учун маблағ жалб эта олди

Кўчма тиббий ташхис билан боғлиқ Қозоғистон стартапи чорак миллион доллар ҳажмида хорижий инвестиция жалб этишга муваффақ бўлди. Янгидан очилган, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ айти-компанияга араб жамғармаларидан бири маблағ киритишга қарор қилди. Сармоя лойиҳанинг технологик қисмига сарфланади. Таъкидлаш лозимки, стартап вакиллари фикрича, бу капитал Қозоғистонда ривожланиш ва ташқи бозорларга чиқиш имкониятини беради. Шу кунларда Астана ва Алматида яшовчилар уйда ўтирган ҳолда компания хизматидан фойдаланиши мумкин.  Келажакда бундай хизматлар бошқа шаҳарларда ҳам ташкил қилинади.  Стартап 2022 йилдан буён ишлаб турибди, ўтган вақт мобайнида мижозлар уйидан чиқмаган ҳолда 10 минг таҳлил топширишди. Ёш жамоа кўчма ташхис бозорининг камида 15 фоизини эгаллаш ниятида.

Тота Сматова, Кўчма тиббий ташхис стартапи асосчиси ва бош директори: 
- Келгуси йилда Қозоғистонда ривожланишда давом этамиз. Мақсадимиз: лойиҳанинг техник қисмини такомиллаштириш, кўчма ташхисларга эътиборни жамлаш, одамлар учун таҳлил топшириш, саломатлигини кузатиб бориш осон бўлишига эришиш. Уйларга бориб, чекап қиламиз, яъни кичик таҳлил пакетларини амалга оширамиз. Қозоғистон  – асосий мақсадимиз. Аммо стартап халқаро бозорда ҳам эътибор қозонди.  Буюк Британия, Араб амирликлари бозорларини ҳам ўрганишда давом этамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.